Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 14:51 Чоп этиш версияси

Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда

Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда Пойтахтимизда шахмат бўйича 14-18 ёшли ўғил-қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида икки юзга яқин шахматчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Ўн тўрт ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўтказилган бешта турнинг биронтасида ҳам мағлубиятга учрамаган тошкентлик Суҳробжон Авалбоев 4,5 очко билан етакчилик қилмоқда. Қашқадарёлик Умар Исомов ва тошкентлик Сардор Болтаев 4 очко билан кучли учликда бормоқда. Қизлар ўртасида тошкентлик Юлия Хегай бешта партиянинг барчасида ғалаба қозонган бўлса, тошкентлик яна бир шахматчи Дилбар Ҳамроева, сирдарёлик Севинч Абдуллаева ва жиззахлик Маҳлиё Амирова ҳисобида 4 очкодан бор.

Ўн олти ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида хоразмлик Нодирбек Ёқуббоев 5 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Тошкентлик шахматчилар Саидакбар Сайдалиев, Шамсиддин Воҳидов, қашқадарёлик Абдумалик Абдусалимов ва самарқандлик Далер Воҳидов 4 очко билан совринли ўринларни эгаллашга даъвогарлик қилмоқда. Қизлар мусобақасида қашқадарёлик Холида Намозова беш имкониятдан беш очко жамғарган. Тошкентлик Асал Салимова ва сирдарёлик Зебо Абдуллаева 4 очкодан тўплаган.

Ўн саккиз ёшгача бўлган ўсмирлар баҳсида ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов 4,5 жамғариб, яқин таъқибчилари тошкентлик Георгий Шванов ва фарғоналик Асилбек Собировни ярим очкога ортда қолдирмоқда. Қизлар ўртасида хоразмлик Нилуфар Ёқуббоева бешта турда 4,5 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Тошкентлик Баҳора Абдусатторова, Ҳилола Абдукаримова ва жиззахлик Нафиса Исломова ҳисобида 4 очкодан бор.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 156






Все о погоде - Pogoda.uz