Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2017 19:19 Чоп этиш версияси

"Севинч" етакчиликни қўлга олди

"Севинч" етакчиликни қўлга олди Пойтахтимиздаги "Ёшлик" спорт мажмуасида мини-футбол бўйича хотин-қизлар ўртасида XIII Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқич иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Бу йилги чемпионат баҳсларида тўққизта жамоа ўзаро куч синашмоқда. Қоидага кўра, дастлабки босқичда ҳар бир жамоа ўзаро биттадан ўйин ўтказади ва энг кучли олти жамоа иккинчи босқичда медаллар учун курашни давом эттиради.

Чемпионатнинг иккинчи тури ҳам қизиқарли учрашувлар ва голларга бой бўлди. Қаршининг “Севинч” клуби Нукуснинг "Қирқ қиз" жамоасини 8:0, Жиззахнинг “Аланга-Сўғдиёна” жамоасини 4:0, “Оққўрғон”ни (Тошкент вилояти) 5:1, "Бахмал БЎСМ"ни (Жиззах) 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки тур натижасига кўра, саккизта учрашувнинг еттитасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг ўйнаган "Севинч" жамоаси 22 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.

Тошкент ахборот технологиялари университети жамоаси Ғузорнинг “Шўртан Lady” клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, "Қирқ қиз" ва “Пахтакор Woman”ни (Тошкент) бир хил – 4:1 ҳисобида енгди. Тошкент ахборот технологиялари университети жамоаси 20 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. “Пахтакор Woman” 15 очко билан учинчи ўринда бўлса, “Шўртан Lady” 14, “Юзробод” (Тошкент) 12 ва "Қирқ қиз" 7 очко жамғарган ҳолда кучли олтиликда бормоқда.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 024






Все о погоде - Pogoda.uz