Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.04.2017 18:40 Чоп этиш версияси

“Сарҳад” – мусобақа ғолиби

“Сарҳад” – мусобақа ғолиби Қарши сержантлар тайёрлаш мактабида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш мақсадига қаратилган мусобақа “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашлари, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақада 14 жамоа мерганлик, кросс, турникда тортилиш, граната улоқтириш, тўсиқли йўлаклардан ўтиш, жой топографияси каби ҳарбий-спорт ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий тайёргарлик, ҳарбий варақалар, альбом ва шартли белгилар кўриги, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари билимдони каби шартлар бўйича баҳслашди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги “Нуристон” академик лицейининг “Сарҳад” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
621






Все о погоде - Pogoda.uz