Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 16:39 Чоп этиш версияси

Санжар ярим финалда

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев Қозоғистонда ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақа чорак финалида Санжар Файзиев россиялик Иван Гахов билан рақобатлашди. Учрашувнинг биринчи сетида 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйган Санжар кейинги икки сетда ўйин тизгинини қўлга олди ва 7:5, 6:4 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди.

Энди С.Файзиев финал йўлланмасини ҳал қилиш учун испаниялик Мария Вилелла-Мартинесга қарши кортга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 219






Все о погоде - Pogoda.uz