Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2018 16:12 Чоп этиш версияси

Санжар ва Ҳумоюн чорак финалда

Санжар ва Ҳумоюн чорак финалда
Бухорода Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилаётган халқаро турнирда иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳумоюн Султонов украиналик Владислав Манафовни 7:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Санжар Файзиев аргентиналик Мануел Пена Лопезни 6:4, 6:1 ҳисобида таслим қилди.

Энди мусобақанинг чорак финалида Ҳумоюн россиялик Евгений Тюрнев билан, Санжар эса россиялик Константин Кравчук билан рақобатлашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 603