Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.04.2018 08:58 Чоп этиш версияси

Санжар Файзиевдан кутилган ғалаба

Санжар Файзиевдан кутилган ғалаба


Қарши шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган халқаро турнирда биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан ташкил этилган мазкур мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиздан Севил Йўлдошева россиялик Ангелина Габуевага имкониятни бой берган бўлса, Албина Хабибулина ҳам яна бир россиялик теннисчи Ксения Ликинага мағлуб бўлди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Санжар Файзиев ҳиндистонлик Сидарт Раватга қарши кортга чиқиб, ҳар иккала сетда  6:4 ҳисобида зафар қучди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 158