Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 11:29 Чоп этиш версияси

Самвел Бабаянни истеъфога чиқариш тўғрисида ЎФФ баёнот берди

Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

Федерация расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилади. Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги янги маълумот навбатдаги баёнот орқали оммага эълон қилинади.

Хабарда Ўзбекистон футбол федерацияси жаҳон чемпионати саралаши давомида тўхтовсиз қўллаб-қувватлаганлиги ва миллий терма жамоага доимий далда бериб турганлиги учун мухлисларга чексиз миннатдорлик изҳор қилди.

2 254






Все о погоде - Pogoda.uz