Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 10:39 Чоп этиш версияси

Саккиз ёшли қизалоқ 15 рақибга қарши

Саккиз ёшли қизалоқ 15 рақибга қарши Наманган шаҳрида спортнинг шашка тури бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилган мусобақада Мавлуда Маҳмудова бир вақтнинг ўзида ўн беш рақибга қарши дона сурди.

Саккиз ёшидаёқ шашка бўйича мамлакат, Осиё ва жаҳон чемпиони бўлган Мавлуданинг ўйин услуби рақибларини лол қолдирди. 

1 (1).JPG 

Мавлуда бир жуфт донасини қурбон бериб, эвазига рақибининг учта тошини олди ва ўз донасини “дамка” га чиқарди.  Рақиби Мавлуданинг “дамка”си қамалда қолганини кўриб, ўз ғалабасига тўлиқ ишонч ҳосил қилган чоғда чемпион қизча яна бир қурбонлик бериб, йўл-йўлакай бир неча донани сафдан чиқарди ва яна тошини “дамка” маррасига етказди. Натижада рақиби мағлубиятга учради. Мавлуда барча рақибларини  шундай турли усуллар билан енгди. 

2 (1).jpg 

Мавлуда Маҳмудова 2017 йил апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида икки карра Осиё чемпионлигини қўлга киритган.  Болгарияда классик ва тезкор шашка бўйича ўз ёш тоифасида олтин медалларни қўлга киритиб, икки карра жаҳон чемпиони деган юксак шарафга муяссар бўлган.​

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат),ЎзА
10 732