ЎзА Ўзбек

09.04.2018 09:26 Чоп этиш версияси

Садриддиннинг навбатдаги олтини

Садриддиннинг навбатдаги олтини Марокашда каратэ бўйича ўткализган "Premier League" мусобақасида спортчиларимиз биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритди.

Работ шаҳрид ўтган ушбу мусобақада каратэчиларимиздан Садриддин Сайматов ва Достонбек Отаболаевлар финалга чиқди.

60 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов сўнгги финал учрашувида  туркиялик Айкут Каяга қарши баҳслашиб, олтин медални қўлга киритди. Вазни  75 килограммгача бўлган Достонбек Отаболаев эса финалга қадар барча рақибларини мағлуб этиб, якунда кумуш медаль соҳибига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 334