Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 14:35 Чоп этиш версияси

Сабина ва Нигинанинг ғалабали одимлари

Мамлакатимизнинг энг кучли теннисчилари Нигина Абдураимова ва Сабина Шарипова Халқаро теннис федерацияси томонидан Грузия ва Хитойда ўтказилаётган нуфузли турнирларни ғалаба билан бошлади.

Грузияда ўтаётган мусобақанинг яккалик баҳсларида Нигина россиялик Полина Моновани 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмаси учун Яна Цизиковага (Россия) қарши кортга чиқадиган бўлди.

Халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида Н.Абдураимова россиялик Анастасия Фролова билан бирга мезбон теннисчилар Мариям Болквадзе ва Екатерина Горгодзе устидан зафар қучди. Энди Нигина ва Анастасия чорак финалда россиялик Александра Кузнецова ҳамда Алена Тарасова билан куч синашади.

Хитойда Сабина Шарипова илк даврада япониялик Мияби Иноуени 6:4, 6:7, 6:3 ҳисобида енгди ва навбатдаги босқичда мезбон Жиакси Лу билан учрашадиган бўлди.

С.Шарипова жуфтлик баҳсларида беларуслик Лидзия Морозова билан бирга япон теннисчилари Шихо Акита ва Наги Ханатани устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва чорак финалда хитойлик Юки Шенг ҳамда Вушуанг Женг билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
961






Все о погоде - Pogoda.uz