Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2018 02:33 Чоп этиш версияси

Сўнгги сониялар «Реал» устунлигини таъминлади (+видео)

Сўнгги сониялар «Реал» устунлигини таъминлади (+видео) Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Реал» – «Ювентус» қарама-қаршилиги ҳам Барселона – Рома учрашувини эслатиб юборди. Чорак финалнинг дастлабки баҳсида йирик ҳисобда бораётган жамоалар (Ювентус — Реал 0:3, Барселона—Рома 4:1) жавоб учрашувида йирик ҳисобда ортда қолди. Дастлаб Барселона Ромага 3:0 ҳисобда ютқазиб чемпионатни шу турда тарк этган бўлса, кечаги Реал —Ювентус қарама-қаршилигида 1:3 ҳисоби қайд этилди. Аммо туринликлар учун бу ҳисоб уларнинг кейинги босқичга чиқишга етарли бўлмади.

«Сантьяго Бернабеу»да кечган шиддатли баҳс охиригача барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим охирига келиб Ювентус футболчиси Манжукич Даниэль ўйиндаги ўзининг иккинчи голини дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида эса Реал дарвозабони Наваснинг хатоси туфайли Блез Матьюйди жамоасининг учинчи голини урди.

Ўйин 0:3 ҳисобида тугаши кутилаётган бир пайтда Бенатия ўз жарима майдони ичида Лукас Васкесни қўполлик билан йиқитди. Натижада 11 метрлик жарима зарбасини Роналду аниқ бажариб жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

ЕЧЛ, Чорак финал

Реал Мадрид (Испания) – Ювентус (Италия) 1:3



ЎзА
5 932