Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 07:25 Чоп этиш версияси

Россияда теннис маликалари баҳслашмоқда

Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида “WTA St. Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирида иккинчи давра баҳслари якунланди.
“Premier” туркумига кирувчи мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун ўтказилган даниялик Каролин Возняцки ва россиялик Анастасия Потапова учрашувида 6:0, 6:1 ҳисобида қайд этилди.

Франциялик Кристина Младенович эса иккинчи даврада словакиялик Доминика Цибулковани ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, германиялик Юлия Гергес италиялик Роберта Винчини 7:5, 6:0 ҳисобида енгди.

Шунингдек, Алена Остапенко (Латвия), Елена Рибакина (Россия), Дарья Касаткина (Россия), Катерина Синякова (Чехия), Петра Квитова (Чехия) иккинчи босқичда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
17 260