Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2018 11:51 Чоп этиш версияси

Роналду “Реал”дан кетди

Роналду “Реал”дан кетди
Португалиялик ҳужумчи атрофида айланиб юрган миш-мишлар ва ниҳоят ўз якунига етди.
Футболчи куни кеча Туриннинг “Ювентус” жамоасига ўтаётгани расман ўз тасдиғини топди. Бу ҳақда “Юве” матбуот хизмати хабар тарқатди. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам бу хабарни маъқуллади.
Шартнома 4 йилга мўлжалланган бўлиб, КриРо йилига 30 миллион евро миқдорида маош олади. “Қироллик клуби” бу трансфер орқали 105 миллион евро ишлаб олиши кўзда тутилган. Учар португал клубга 2009 йилда 93 миллион еврога келган ва шу кунга қадар 15 кубокни боши узра кўтарган. У “Реал” сафида 438 ўйинда 450 та гол уришга муваффақ бўлган. Роналду 4 бор дунёда тенгсиз деб топилган.
Мадрид клуби мухлислари ўртасида бўлиб ўтган сўровномада у жамоа тарихидаги “Энг яхши ҳужумчи” номига ҳам сазовор бўлган.
Дарвоқе, Криштианунинг жамоадан кетишига клуб президенти Флорентино Перес билан муносабатлари ёмонлашгани сабаб сифатида кўриляпти.

ЎзА
10 545