Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2018 02:55 Чоп этиш версияси

Видео: “Реал Мадрид” чорак финалда

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Франциянинг "ПСЖ" ва Испаниянинг “Реал” жамоалари ўртасида жавоб учрашуви ўтказилди.

Париж шаҳрида ўтган ўйинда "Реал Мадрид" жамоаси мезбонларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Учрашувнинг иккинчи бўлими кескин ва муросасиз тарзда ўтди. 51-дақиқада Лукас Васкес тажрибали Криштиану Роналдуга тўпни узатди ва у бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

71-дақиқада  "ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳисобни тенглаштирган бўлса, 80-дақиқада Каземиронинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди: 2:1.

Шу тариқа, "Реал Мадрид" икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида рақиб устидан зафар қучди ва  чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.




Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
15 649