Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 18:03 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати якунланди

Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати якунланди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз сузиш федерацияси ҳамда Осиё сузиш федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада қитъамизниг 26 давлатидан мингга яқин спортчи Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган сузиш, синхрон сузиш, сув полоси ва сувга сакраш баҳсларида қатнашди.

Сузиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 олтин, 7 кумуш ва 11 бронза, сувга сакраш баҳсларида эса 1 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди. Синхрон сузишда спортчиларимиз 4 кумуш ва 6 бронза, сув полосида биттадан кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлди.

– Терма жамоамиз ютуқларига ҳисса қўшганимдан хурсандман, – дейди чемпионат ғолиби Х.Турсунов. – Ғалабаларимиз замирида давлатимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидор ва истеъдодини юзага чиқариш учун қаратилаётган юксак эътибор ва доимий ғамхўрлик мужассам.

Мамлакатимиз спортчилари 14 олтин, 17 кумуш ва 21 бронза медаль, жами 52 медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди. Чемпионатда Япония терма жамоаси аъзолари биринчи, Хитой вакиллари иккинчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 829






Все о погоде - Pogoda.uz