Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 18:26 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” FINA жаҳон кубоги босқичи бошланди

Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” FINA жаҳон кубоги босқичи бошланди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз сузиш федерацияси томонидан ўтказилаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Германия, Беларусь, Испания, Филиппин, Украина, Япония каби давлатлардан элликка яқин спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий талабларга жавоб берадиган сув спорти саройлари ва сузиш ҳавзаларининг барпо этилаётгани ўғил-қизлар ўртасида ушбу спорт турларига бўлган қизиқиш тобора ортишига хизмат қилмоқда. Спортчиларимиз турли нуфузли мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритаётир.

Жумладан, яқинда пойтахтимиз мезбонлик қилган сув спорти турлари бўйича ўтказилган IX Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 14 олтин, 17 кумуш ва 21 бронза медаль, жами 52 медаль жамғаргани сув спортига қаратилаётган улкан эътибор самарасидир

3.jpg

– Мамлакатингизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун яратилган кенг имкониятларга ҳавас қилса арзигулик, – дейди испаниялик спортчи Карбонелли Балластро. – Бу иқтидорли спортчиларнинг вояга етишида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур халқаро турнир юқори савияда ташкил этилган. Мусобақа иштирокчилари учун барча шароит яратилган.

“Сув париси” FINA жаҳон кубоги босқичида спортчилар соло, дуэт ва гуруҳ баҳсларида ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 626






Все о погоде - Pogoda.uz