Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 16:19 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди Пойтахтимизда шахмат бўйича 8-12 ёшли ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида икки юздан зиёд шахматчи ғолиблик учун баҳслашди.

Саккиз ёшгача бўлган спортчилар ўртасида тошкентлик Ҳумоюн Бегмуродов саккиз очко билан биринчи ўринни эгаллади. Самарқандлик Камрон Каримов иккинчи, пойтахтлик Алихон Авазхонов учинчи бўлди. Қизлар ўртасида пойтахтлик Одина Олимова 7,5 очко билан олтин медални қўлга киритган бўлса, самарқандлик Афрўза Ҳамдамова кумуш ва тошкентлик Нозима Валиева бронза медаль билан тақдирланди.

Ўн ёшгача ўғил болалар мусобақасида тошкентлик Исломбек Синдоров ва самарқандлик Акобирхон Сайдалиев саккиз очкодан жамғарди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича Исломбек ғолиб, деб топилди. Учинчи ўрин пойтахтлик шахматчи Умархон Фахриддинхўжаевга насиб этди. Қизлар мусобақасида самарқандлик Гулдона Каримова олтин, навоийлик Барчиной Шокиржонова кумуш, самарқандлик Рухшона Раҳимбердиева бронза медални қўлга киритди.

Ўн икки ёшгача ўғил болалар баҳсида пойтахтлик Жавоҳир Синдоровга тенг келадиган рақиб топилмади. У тўққиз партиянинг барчасида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионлигига сазовор бўлди. Тошкент вилоятидан Олмос Раҳматуллаев иккинчи, бухоролик Мирфайз Суннатов учинчи бўлди. Қизлар ўртасида тошкентлик шахматчилар Мафтуна Бобомуродова, Моҳинур Ҳабибуллаева ва сурхондарёлик Умида Омонова совринли ўринларни эгаллади.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 948






Все о погоде - Pogoda.uz