Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.10.2017 16:43 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда шахмат бўйича рейтинг турнири ўтказилди

Пойтахтимизда шахмат бўйича рейтинг турнири ўтказилди Тўққиз турдан иборат мусобақада юздан зиёд шахматчи баҳслашди.

Бахтиёр Жумаев тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, иккитасида дуранг натижа қайд этди ва ғолибликни қўлга киритди. Тўққиз имкониятдан саккиз очко жамғарган Муслимбек Абдураҳимов қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи, Ҳошим Эргашев 7,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Қизлар баҳсида Юлия Хегай 6,5 очко билан биринчи, Ҳилола Абдукаримова ва Раъно Абдуҳолиқова 6 очкодан жамғарган ҳолда иккинчи ва учинчи бўлди.

9.jpg

Шунингдек, фахрийлар ўртасида Моҳир Кашаев, 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Самандар Шермуҳамедов, 7 ва 13 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Алишер Умрзоқов, Улуғбек Султонов, Баҳром Бахруллаев, Умархон Фахриддинхўжаев, Жавоҳир Ғуломов, Давлат Маҳмуджонов ва Бобур Бобохўжаев энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 990






Все о погоде - Pogoda.uz