Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2017 13:10 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда нуфузли теннис турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди

Республика олимпия захиралари теннис мактабида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасидаги турнирда биринчи давра баҳслари якунланди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида иштирок этаётган Одил Каримов қирғизистонлик Намозбек Душембиевга қарши майдонга тушди ва учрашувни 6:0, 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Ясмина Каримжонова россиялик Аиша Кукушкинани 6:0, 6:3, Лайло Баҳодирова эса россиялик Мария Солнушкинани 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Нуфузли турнирнинг жуфтлик баҳсларида умидли теннисчиларимиздан бўлган Камола Умарова туркиялик шериги Селин Овунч билан бирга Екатерина Дмитриченко (Қозоғистон) ва Варвара Куксина (Россия) устидан зафар қучди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
881






Все о погоде - Pogoda.uz