Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 17:57 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

Пойтахтимизда эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз спорт курашлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада юзга яқин спортчи ўн вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Маҳмуд Шавкатов, Сирож Ҳасанов, Артём Пресяжнюк, Шаҳризод Носиров, Баҳодир Аслонов, Аббос Раҳмонов, Мирзо Ҳайитов, Рашид Қурбонов, Азизбек Солиев, Ҳасанбой Раҳимов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

10 (1).jpg

– Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлганимдан хурсандман, – дейди навоийлик спортчи Ҳ.Раҳимов. – Мусобақанинг хар бир баҳси кучли беллашувларга бой бўлди. Айниқса, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд полвонлари юксак тажрибага эгалигини кўрсатди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 585






Все о погоде - Pogoda.uz