ЎзА Ўзбек

10.06.2019 02:24 Чоп этиш версияси

Португалия – Миллатлар лигасининг биринчи чемпиони!

Португалия – Миллатлар лигасининг биринчи чемпиони!

Бироз аввал Порту шаҳридаги “Драгау” ўйингоҳида УЕФА томонидан ташкил этилган Миллатлар лигасининг биринчи финал учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Португалия ҳамда Голландия терма жамоалари куч синашган ушбу мусобақа финалида ғолиблик мезбон мамлакат футболчиларига насиб этди.

Криштиану Роналду бошчилигидаги Европа чемпионлари учрашув давомида рақибдан ҳар жабҳада бир бош устун эканликларини намойиш этди. Учрашувдаги ягона гол эса 60-дақиқада 22 ёшли “Валенсия” ярим ҳимоячиси Гонсалу Гедеш ҳисобига ёзилди.

Роналду учун ушбу соврин фаолиятидаги 29 бўлди. 34 ёшли футболчи “Спортинг” билан битта, “МЮ” билан 9та, “Реал” билан 15та, “Ювентус” билан 2 та титулни қўлга киритган. Португалия билан эса у ЕВРО-2016 ҳамда Миллатлар лигасида ғалаба қозонди.

Маълумот ўрнида, 3-ўрин учун бўлган баҳсда Англия ҳамда Швейцария терма жамоалари куч синашиб, якунда “шерлар” ғалабани тантана қилди. Таъкидлаш жоизки, Гарет Саутгейт шогирдлари пеналтилар баҳсида 6-5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Асосий вақтда эса жамоалар дарвозалари дахлсизлиги сақланиб қолган.

D8pBvKtXYAMu_UT.jpg

1268159.jpg

0_UEFA-Nations-League-Final-Portugal-v-Netherlands (1).jpg

D8pd2hSW4AEQFP4.jpg

D8pf58hXUAEFjIz.jpg

photo5469693594110634699.jpg

0_Portugal-v-Netherlands-UEFA-Nations-League-Final (1).jpg

1268163.jPG

D8pdWP_W4AA7SLp.jpg

photo5469693594110634694.jpg

ЎзА
5 614