Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 20:00 Чоп этиш версияси

Паралимпиячилар мусобақаси

1 (3).jpg

Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси томонидан таниқли эстрада ва кино юлдузлари ҳамда паралимпиячилар ўртасида стол тенниси бўйича "Паралимпия кубоги" мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада элликка яқин санъаткор ва 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XV ёзги Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақанинг финалида Дилшод Қурбонов ва Иззат Ҳамроев учрашди. Тенг курашлар остида ўтган мазкур ўйинда истеъдодли паралимпиячимиз Д.Қурбонов зафар қучиб, "Паралимпия кубоги" соҳибига айланди. Иззат Ҳамроев иккинчи, Толибжон Мўминов эса учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 970






Все о погоде - Pogoda.uz