ЎзА Ўзбек

01.09.2018 14:07 Чоп этиш версияси

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. Боксчиларимиздан яна бир олтин ва Ўзбекистон 5-ўринда

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. Боксчиларимиздан яна бир олтин ва Ўзбекистон 5-ўринда
XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақалари доирасида 69 килогача бўлган вазн тоифасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Қувонарлиси, ушбу вазн тоифасида ҳам финал жанги ҳамюртимиз иштирокисиз ўтмади. Унда терма жамоамиз аъзоси Бобо Усмон Ботуров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилди.

Жорий йил иккита халқаро турнир ғолиби бўлган қозоқ боксчиси Осиё ўйинларида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишни мақсад қилганини яшириб ўтирмади ва 1-рундда ҳужумга ташланди. Аммо, иқтидорли спортчимиз вазиятдан чиқиб кета олди ва анча муросасиз ҳамда ҳаяжонли ўтган беллашувда ғалаба қозониб, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига 19-олтин медални қўшиб қўйди. Бу натижа билан терма жамомиз норасмий умумжамоа ҳисобида Эронга етиб олди. Аммо, бизда кумушларнинг кўплиги боис Ўзбекистон 5-ўринга кўтарилиб олди.

ЎзА
5 391