Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 11:38 Чоп этиш версияси

“Осиё ўйинлари – 2017”: навбатдаги ғалабалар

Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг кураш бўйича баҳсларида 81 килограммгача вазн тоифасида полвонимиз Камолиддин Расулов яманлик Муҳаммад Ҳусайн Ал-Жаррахни, ярим финалда туркманистонлик Муҳаммад Темировни мағлубиятга учратди. Финал беллашувида Камолиддин Хитой Тайпейи вакили Та Чун Хуанг устидан 5:0 ҳисобида зафар қучиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Давлат Абраев ва Кумуш Йўлдошева ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Гавҳар Худойқулова бронза медаль билан тақдирланди.

Оғир атлетикачилар мусобақасида Шаҳзод Худойберганов кумуш, таэквондочилар баҳсида Шуҳрат Салаев бронза медаль соҳиби бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 465






Все о погоде - Pogoda.uz