Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 18:44 Чоп этиш версияси

Осиё чемпионати ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда

Осиё чемпионати ҳамюртларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида полвонларимиз муваффақиятли одимларини давом эттирмоқдалар.

Мусобақанинг аёллар кураши бўйича ўтаётган беллашувларда финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратган Набира Есенбаева чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Осиё чемпионатининг бугунги баҳсларида беш нафар қизларимиз иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши бўйича ўтган беллашувларда Элмурат Тасмурадов олтин, Мўминжон Абдуллаев ва Рустам Ассакалов финалгача барча полвонларни енгиб кумуш медал соҳибига айланган бўлса, Исломжон Баҳромов, Мирзобек Раҳматов ва Арам Варданян бронза медали билан тақдирланди.

ЎзА
10 370