Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2017 13:11 Чоп этиш версияси

Олтинчи тур натижалари

Олтинчи тур натижалари Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг олтинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўз майдонида "Насаф" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Марат Бикмаевнинг дубли "темирйўлчилар"га ғалаба келтирди.

Бешинчи турда "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган "Шўртан" клуби бу сафар "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлади. Пойтахтликлар дарвозасига Игорь Таран иккита, Ғулом Раҳмонов битта гол киритди.

"Динамо" жамоаси ўз майдонида "Бухоро"ни 3:1 ҳисобида енгган бўлса, "Бунёдкор" сафарда "Нефтчи"дан 2:1 ҳисобида устун келди.

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: "Қизилқум" – "Сўғдиёна" 1:1, "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:1, "Обод" – "Олмалиқ" 0:1, "Металлург" – "Навбаҳор" 0:0.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 116






Все о погоде - Pogoda.uz