Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2017 20:22 Чоп этиш версияси

Ғолиблар аниқланди

Ғолиблар аниқланди Пойтахтимизда шахмат бўйича “Тошкент ёзи” рейтинг турнири якунланди. Унда 100 га яқин шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақанинг “А” гуруҳида 9 имкониятдан 8 очко жамғарган Иномжон Шоймуратов биринчи ўринни эгаллади. Муҳаммадали Абдураҳмонов етти очко билан иккинчи ўринга, Шоҳамир Толибоев 6,5 очко билан учинчи ўринга сазовор бўлди.

“Б” гуруҳида барча ўйинларда ғалаба қозонган Шодиёр Шукуралиев шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади. Кейинги ўринлар 7,5 очкога эга бўлган Муҳаммадиқбол Анваржонов ва 7 очко тўплаган Бобур Йўлдошевга насиб этди.

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 784






Все о погоде - Pogoda.uz