Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2017 14:46 Чоп этиш версияси

Ғолиблар аниқланди

Ғолиблар аниқланди Футбол бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Камолот” кубоги” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди.

Турнирда пойтахтдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими масканларининг энг кучли ўн бир жамоаси майдонга тушди.

Финал учрашуви “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтди. Унда Олмазор политехника касб-ҳунар коллежи жамоаси Учтепа туманидаги Тошкент солиқ коллежи ёшларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади. Яшнобод политехника касб-ҳунар коллежи жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
2 134






Все о погоде - Pogoda.uz