Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.03.2017 11:49 Чоп этиш версияси

Нукус шаҳрида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Нукус шаҳрида дзюдо бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди.

Тўрт юздан зиёд полвон қатнашган чемпионатнинг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларида тошкентлик З.Ўрмоналиев, Ж.Назаров, Э.Ҳуррамов, Э.Григорян, Тошкент вилоятидан Д.Ғафуров, Р.Исмоилов, М.Тўрабоев, навоийлик М.Очилов, сирдарёлик Ч.Шокиров ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритди.

Қизлар ўртасида наманганлик Д.Тожимирзаева, қорақалпоғистонлик Ю.Махсетбоева, Н.Эрмагамбетова, хорамзлик Ш.Аминова, С.Қадамбоева, жиззахлик М.Остонова, Ш.Анорова, қашқадарёлик Ф.Холмуродова, Ф.Эргашева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 834






Все о погоде - Pogoda.uz