Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 16:18 Чоп этиш версияси

Нигина ярим финалда, Сабина эса финалда

Халқаро теннис федерацияси томонидан Хитой ва Грузияда ўтказилаётган турнирларда мамлакатимизнинг кучли теннисчилари Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова муваффақиятли иштирок этмоқда.

Хитойда ўтаётган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида Сабина Шарипова ҳамда беларуслик Лидия Морозова ярим финалда мезбон теннисчилар Хангю Жу ва Кю Юе устидан 6:3, 3:6, 12:10 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, С.Шарипова мусобақа чорак финалининг яккалик баҳсларида хитойлик Ху Сунга қарши кортга чиқади.

Грузиядаги турнирда истеъдодли теннисчимиз Нигина Абдураимова яккалик баҳсларининг чорак финал учрашувида россиялик Полина Лейкинани 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 498






Все о погоде - Pogoda.uz