Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 13:32 Чоп этиш версияси

Навоийда қўл жанги бўйича халқаро турнир ўтказилди

Навоийда қўл жанги бўйича халқаро турнир ўтказилди Навоий шаҳрида қўл жанги бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Россия ва Молдованинг профессионал спортчилари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

75 килограмм вазн тоифасидаги баҳсда бухоролик Жаҳонгир Жумаев россиялик Максим Ефременкони мағлубиятга учратган бўлса, вазни 85 килограмм бўлган тошкентлик Беҳзод Нурматов молдовалик Денис Томузни енгди. Тошкент вилояти вакили Илёс Раимов (90 кг) молдовалик Александр Лях устидан зафар қучди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
1 476






Все о погоде - Pogoda.uz