Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.11.2017 17:57 Чоп этиш версияси

Навоийда кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди

Навоийда кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди Навоийда кураш бўйича 1997-1998 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон кураш федерацияси, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 260 га яқин спортчи 16 вазн тоифасида гиламга чиқди.

14.JPG

15.JPG

Ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларда мезбон спортчилар Шаҳзод Қодиров, Шердор Тошботиров, Шаҳбоз Комилов, Самарқанд вилоятидан Жонибек Қозоқов, Исломжон Каримов, Андижон вилоятидан Ойбек Усмонов, Бухородан Маҳмадўст Маҳманиёзов, Қашқадарёдан Шербек Аблоқулов, Сурхондарё вилоятидан Аъзамжон Мақсудалиев ўз вазн тоифасида рақибларидан устун келди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда Навоий вилояти вакиласи Маржона Бобоқандова, Дилноза Камолова, Сурхондарёдан Моҳинур Мўминова, Андижон вилоятидан Ойсулув Абдумажидова, Тошкент шаҳридан Кумуш Хўжаева, Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилган Моҳинур Пирназарова, Хоразм вилояти спортчиси Насиба Йўлдошеванинг қўли баланд келди.

Мусобақада мезбон жамоа спортчилари 14 медаль жамғарган ҳолда ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятлари курашчиларига насиб этди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
1 798






Все о погоде - Pogoda.uz