Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.05.2017 12:20 Чоп этиш версияси

Навоийда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди

Навоий шаҳридаги "Ёшлар" стадионида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада икки юзга яқин атлет ғолиблик учун куч синашди.

Турли масофаларга югуриш бўйича ўтказилган баҳсларда Достон Сайдалиев, Сардор Бахтиёров, Шоҳрух Давлатов, Ҳаёт Асадов, Наргиза Низомиддинова, Зулфизар Абдуллаева, Кумушой Матёқубова, Маржона Баратова, Мария Лемзякова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Тўсиқлар оша югуришда Эргаш Нормуродов, Шоҳрух Баратов, Озода Ўроқова, Зуҳра Бобоқуловага тенг келадигани топилмади. 10 километрга спортча юриш бўйича рақобатлашган спортчилар ўртасида Виталий Полухин ва Диана Яфарова ғалаба қозонди.

Найза, ядро, диск ва босқон улоқтириш беллашувларида Эркин Усмонов, Иван Маркелов, Акмал Нарзуллаев, Элбек Абдусаломов, Фарида Ҳакимова, Елена Смольянова, Асал Мухторова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Баландликка ва узунликка сакраш баҳсларида Марина Пилюгина иккита олтин медални қўлга киритган бўлса, уч ҳатлаб сакрашда Ситора Хайруллаева ғалаба қозонди. Ўғил болалар ўртасида эса Дмитрий Мельситов, Иван Денисов ва Руслан Қурбонов биринчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 404






Все о погоде - Pogoda.uz