Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 10:47 Чоп этиш версияси

"Насаф" бугун ўз майдонида “Персеполис” билан ўйнайди

"Насаф" бугун ўз майдонида “Персеполис” билан ўйнайди Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳслари 5-турида Қаршининг “Насаф” ва Эроннинг “Персеполис” жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Мазкур учрашув Қаршидаги  “Марказий” стадионда соат 19:30 да бошланади. Ўйин бош ҳаками Али Абдулнаби (Баҳрайн), унга қанотларда   Муҳаммад Салмон (Баҳрайн) ва Абдулла Алравоийми (Баҳрайн) ёрдам беради.

"Насаф" ҳозирда тўртта учрашувда 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда "Ал Садд" ва "Персиполис" жамоалари 9 очко билан биринчи ва иккинчи поғонада бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 657