Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2017 17:11 Чоп этиш версияси

Наманганда ёшлар футбол академияси иш бошлади

Наманганда ёшлар футбол академияси иш бошлади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши қошида “Навбаҳор” ёшлар футбол академияси очилди.

Шу муносабат билан Наманган тумани Тошбулоқ шаҳарчасидаги марказий стадионда ўтказилган тақдимот маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт фахрийлари, мураббийлар, “Навбаҳор” футбол клуби ўйинчилари, ёш футболчилар иштирок этди.

Мамлакатимизда спортни, айниқса, миллионлар ўйини бўлмиш футболни оммалаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

– Ташкилотимиз қошида “Навбаҳор” ёшлар футбол академияси ташкил этилгани вилоятимиздаги барча спорт ишқибозлари, айниқса, миллионлар ўйини мухлисларини беҳад хурсанд қилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши раиси Анвар Икромов. – Наманганда футболни жуда севишади. Аммо кейинги йилларда вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор” клубида ёш футболчиларга эътибор сусайиб кетди. Шу боис жамоа чемпионат ва кубок баҳсларида бирор бир қониқарли натижага эришолмаяпти. Академияни ташкил қилишдан мақсад “Навбаҳор” клубини нафақат вилоят, балки бутун Ўзбекистон учун истеъдодли футболчиларни етиштириб берадиган жамоага айлантиришдир. Барча қулайликларга эга стадион академия ихтиёрига ўтказилди. Академия “Навбаҳор” клубининг ёшлар жамоасини тўлиқ тасарруфига олади. 17-болалар ва ўсмирлар “Навбаҳор-Умид” номли футбол мактаби ҳамда 15-ихтисослашган футбол мактаб-интернати ёшлари академиянинг кадрлар захирасини тўлдириб боради.

Тақдимот маросимида “Навбаҳор” жамоаси ютуқларига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ футбол фахрийлари, “Навбаҳор” жамоаси “ўринбосарлар” таркиби ўйинчилари, “Navbakhor-women” қизлар жамоаси, “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби ва 15-футбол мактаб-интернати тарбияланувчилари спорт жиҳозларидан иборат эсдалик совғалари билан тақдирланди. “Навбаҳор” ёшлар футбол академиясига вилоят ҳокимлиги томонидан “Исузу” автобуси совға қилинди.

Санъаткорлар иштирокидаги катта концерт дастури тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
5 140






Все о погоде - Pogoda.uz