Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.09.2017 12:16 Чоп этиш версияси

Наманганда ўсмирлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

«Баркамол авлод» стадионида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда уч юзга яқин атлет ўзаро баҳслашди.

Турли масофага югуриш баҳсларида Темур Исроилов, Даниил Арсенов, Шерзодбек Колесников, Зайнаб Аҳадқулова Лобар Абдуқаюмова, Фарида Газизова маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, 100 ва 110 метрга тўсиқлар оша югуришда Камола Раимова ҳамда Сергей Мешанов барча рақибларини ортда қолдирди.

3000 метрга спортча юришда Тошкан Эргашев ва Нилуфар Усмонова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Баландликка ва узунликка сакрашда Жўрабек Машрабов, Абдулазизбек Анваров олтин медални қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида Алина Арипова ҳар иккала йўналишда ғолиб бўлди.

Ядро ва тўп улоқтиришда Аюбхон Фаёзов, Жавоҳир Ҳамиджонов, Марина Ҳамзаева, Дилшода Ҳамидова Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Учкураш баҳсларида София Муҳамедова ва Аслиддин Раҳмонбердиев биринчи ўринни қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 225






Все о погоде - Pogoda.uz