Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 12:42 Чоп этиш версияси

Наманганда қўл тўпи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Наманганда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи қизлари ўртасида қўл тўпи бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди. Ўз гуруҳида ғолиб чиққан жамоалар баҳсларни ярим финал ўйинларида давом эттирди.

Самарқанд вилояти гандболчилари Тошкент шаҳри терма жамоасини 30:26, наманганлик спортчилар эса андижонлик тенгдошларини 32:29 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Финал ўйинларида майдонга тушган Наманган ва Самарқанд жамоалари ўртасидаги мусобақа 34:31 ҳисобида мезбон жамоа гандболчи қизлари фойдасига ҳал бўлди. Тошкент шаҳри жамоаси Андижон вилояти вакилларини 29:26 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чемпионат шоҳсупасининг учинчи поғонасини эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
2 791






Все о погоде - Pogoda.uz