Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 16:42 Чоп этиш версияси

Наманганда картинг спорти бўйича республика мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди

Наманганда картинг спорти бўйича республика мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирок этди.

Жамоалар “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг Учқўрғон тумани ўқув спорт-техника клуби тасарруфидаги картодромда ғолиблик учун баҳслашди.

Наманганда картинг спорти бўйича республика мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди

Наманган вилояти жамоаси аъзолари С.Сардоров, М.Кўкибоев, Р.Тўрабоев, Б.Жўраев, тошкентлик Д.Акопян, Б.Конюхов, жиззахлик Б.Тошбоев, бухоролик Ж.Бахшуллаев, фарғоналик Ж.Қосимов, қашқадарёлик С.Ёлқинов, андижонлик И.Нозимов, сирдарёлик С.Багдасаров ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Умумжамоа ҳисобида Наманган жамоаси 221 очко билан мусобақа шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди. Иккинчи поғонани 166 очко тўплаган Тошкент шаҳри жамоаси, учинчи поғонани 97 очкони қўлга киритган жиззахлик спортчилар эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 335






Все о погоде - Pogoda.uz