Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 18:33 Чоп этиш версияси

Нафис спорт тури қизлар ўртасида оммалашмоқда

Нафис спорт тури қизлар ўртасида оммалашмоқда Урганч шаҳрининг Ёшлик массивида жойлашган замонавий спорт мажмуаси бадиий гимнастикага ихтисослашган бўлиб, 270 га яқин қиз нафис спорт тури бўйича маҳорат сирларини эгалламоқда.

— Жисмоний тарбия, мусиқа ва хореографияни ўзида уйғунлаштирган бадиий гимнастика қизлар орасида оммалашиб бормоқда, - дейди мураббия Гулёр Қодирова.— Ҳозирда машғулотларимизга 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар жалб қилинган. Айни пайтда шогирдларимиз жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган республика мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
2 281






Все о погоде - Pogoda.uz