ЎзА Ўзбек

16.05.2019 15:24 Чоп этиш версияси

Муроджон Холмуродов Қозоғистондаги халқаро турнирда кумуш медалга сазовор бўлди

Муроджон Холмуродов Қозоғистондаги халқаро турнирда кумуш медалга сазовор бўлди

Шу кунларда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳри велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Silk Way Series Astana” халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу турнир Токио-2020 олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Шу боис унда дунёнинг 16 мамлакати спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришаяпти.

Бугун бўлиб ўтган пойгада ҳамюртимиз Муроджон Холмуродов мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Бу натижа спортчимизга Токио-2020 олимпиадаси йўлида қимматли 90 рейтинг очкосини тақдим этди. Пойгада қозоғистонлик Асилхан Турар олтин, хитойлик Пинган Шен эса бронза медалига сазовор бўлди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа давомида терма жамоамиз аъзолари бошқа йўналишларда ҳам иштирок этиб, Токио-2020 олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғармоқда.

ЎзА
1 691