Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.06.2018 13:32 Чоп этиш версияси

Мундиал кундалиги: Салоҳсиз мағлуб бўлган Миср, пешқадам Эрон ва Роналдудан хет-трик

inx960x640.jpg

Кеча ўтказилган учрашувларнинг иккитасида бир хил натижа қайд этилди.

Дастлабкисида Уругвай 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гол 89-дақиқада ҳимоячи Хосе Хименез томонидан киритилди. Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди. Жанубий америкаликларнинг ҳужумчилари жуда қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

Мисрда эса ана шундай имкониятлар кам бўлди ва бир-иккита вазиятларда ҳужумни якунлайдиган футболчи етишмади. Ўйлаймизки, Россияга қарши бўладиган баҳсда Муҳаммад Салоҳ майдонга тушади.

e78dcc23a66cc50cef1490ae228dfb47_XL.jpg

Ўзгаришлар: Тарик Ҳамид (Сем Морси, 50), Наитан Нандес (Карлос Санчес, 58), Арраскаета (Кристиан Родригес, 59), Марван Мухсин (Қахраба, 63), Амр Варда (Рамадан, 82), Матиас Весино (Лукас Торрейра, 87)

Огоҳлантириш: Сем Морси (90+4), Аҳмад Хегази (90+6)

“А” гуруҳи

Россия – Саудия Арабистони (5 – 0)
Миср – Уругвай (0 – 1)

Куннинг иккинчи ўйинида “Б” гуруҳи жамоалари куч синашди. Африка вакилига қарши “Осиё йўлбарслари” тенгма тенг кураш олиб борди. Биринчи бўлимда устунликка эга бўлган Эрон, кейинги бўлимда бироз сустлашди. Марокаш термаси ҳам ўз навбатида жуда яхши ҳужумлар ташкил қилди. Амма ҳар қандай вазиятларда жамоаларнинг ҳимоячилари самарали ҳаракат қилишди. Ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги сонияларида Марокаш ярим ҳимоячиси Азиз Ансорифард ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ва учрашув 0 – 1 ҳисобида якунига етди.

8390aa5ce8e50f32cee2f668a00694aa_XL.jpg

Ўзгаришлар: Масуд Шожаи (Меҳди Тарими, 68), Умид Иброҳими (Мажид Ҳусайн, 81), Амин Арит (Мануел да Кошта, 82), Алиризо Жаҳонбаҳш (Саман Гуддус, 85)

Огоҳлантириш: Масуд Шожаи (10), Карим ал Аҳмади (34), Алиризо Жаҳонбаҳш (47), Карим Ансарифард (90+2)

Кутилганидек Португалия ва Испания ўртасидаги ўйин жуда ҳам шиддатли кечди. “Б” гуруҳи гегемонлиги учун кечган баҳс 3 – 3 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Ва энди Эрон ушбу гуруҳни бошқариб боряпти. Дастлаб, 7-дақиқада Роналду ўзи ишлаб олган пеналтидан гол киритиб, португалларни олдинга олиб чиқди. 24-дақиқага келиб Диего Коста катта саҳнага чиқди ва ҳисоб 1 – 1 кўринишини олди. Биринчи бўлим якунида Роналду дублни расмийлаштирди – 2 – 1. 

20_fifa_big.1529093997.jpg

Испанлар иккинчи бўлида катта босим орқали ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи яна Диего Коста. У 55-дақиқага ёзилди. Бундан руҳланган буқалар юрти вакиллари бор кучлари билан ҳужумга отланишди. Кўп вақт ўтмай натижаси билинди. 58-дақиқада Руи Патрисио Начонинг кучли зарбаси олдида ожиз қолди. Испанлар тўп назоратини ўз қўлларига олишди. 88-дақиқада Пике Роналдуга нисбатан жарима майдончаси ташқарисида қўпол ҳаракат қилди. Жарима зарбаси белгиланди. Беш карра “Олтин тўп” соҳиби уни бехато бажарди – 3 – 3. Ҳисоб бошқа ўзгармади.

Ўзгаришлар: Бруно Фернандеш (Хуан Мариу, 68), Бернардо Силва (Рикардо Куарежма, 69), Андрес Иниеста (Тияго Алкантара, 70), Диего Коста (Яго Аспас, 80), Давид Силва (Лукас Васкес, 86)

Огоҳлантириш: Серҳи Бускетс (17), Бруно Фернандеш (28)

“Б” гуруҳи

Марокаш – Эрон (0 – 1)
Португалия – Испания (3 – 3)

ЎзА
2 805