Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 17:36 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Бразилия кейинги босқичга чиқа оладими?

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Бразилия кейинги босқичга чиқа оладими?
Одатдагидек бугун ҳам ушбу босқичдаги энг шиддатли ўйинлардан бирига гувоҳ бўламиз. 

Фаворитилар ўзини оқламаётганидан ҳам хабарингиз бор. Бразилияга ушбу босқичда Шимолий Америка вакили Мексика рақиб бўлади. Куннинг иккинчи ўйинида Белгия қитадошларимиз японларни синовдан ўтказишади.

БРАЗИЛИЯ – МЕКСИКА
“Самара арена”, Самара. 02 июль, 19:00

2d5796da-9913-4b1e-93aa-ed11456076bf.jpg

Ушбу жамоалар шу кунгача 40 марта куч синашишган. Ундан 23тасида жанубликлар, 10 учрашувда эса шимолликлар зафар қучган. Қолган 7 ўйин дуранг билан якунланган. Айтиш жоизки, ФИФА кубоги доирасида бор-йўғи тўрт марта майдонга тушган бўлишса, шундан учтасида Бразилия йирик ҳисобда ғалаба қозонган. Бир учрашув дуранг билан ўз ниҳоясига етган. Аксарият ўйинлар ўртоқлик мақомида ўтказилган. Хуллас, бу терма жамоалар бир-бирига жуда яхши таниш. Италиялик бош ҳакам Жанлука Рокки жамоаларни майдонга бошлаб тушади.

БЕЛГИЯ – ЯПОНИЯ
“Ростов арена”, Ростов. 23:00

2b5c3956-4f0f-4fd5-ba47-b72ad706d56e.jpg

Белгия японлар билан 5 марта куч синашган. Уларнинг ҳисобида иккита мағлубият, шунча дуранг ҳамда бир ғалаба. Учрашувларнинг биттаси жаҳон кубогига тўғри келади. Япония мезбонлик қилган ўша мундиалда жамоалар жанговар дурангга имзо чекишган. Демак, бу жамоаларнинг ҳам эски ҳисоб-китоблари бор. Мазкур жуфтлик ўртасида ҳам баҳс жиддий кечади. Ҳакамлар “бригада”сига сенегаллик Дидио Маланг бошчилик қилиши кутилмоқда.

Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА
3 377