Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 12:11 Чоп этиш версияси

Муҳриддин Тиловов халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳриддин Тиловов Халқаро дзюдо федерацияси томонидан Боку шаҳрида ўтказилган “Катта дубулға” туркумига кирувчи халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилди.

Дунёнинг ўттиздан зиёд мамлакатидан икки юзга яқин дзюдочи иштирок этган мусобақада М.Тиловов 60 килограмм вазн тоифасида беллашди. Муҳриддин финалга қадар озарбайжонлик Оруж Вализода, мўғулистонлик Амартившун Дашдаваа, бразилиялик Эрик Такабатакени мағлубиятга учратди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 073






Все о погоде - Pogoda.uz