Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2017 21:20 Чоп этиш версияси

Миллий спорт оммалашмоқда

Миллий спорт оммалашмоқда Мамлакатимизда ёш авлодни спортга кенг жалб этишга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ўзбек жанг санъати ёшлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Жиззах туман транспорт ва саноат касб-ҳунар коллежи базасида ушбу миллий спорт тури бўйича ташкил этилган тўгаракда 115 нафар ўғил-қиз маҳорат оширмоқда. Ҳосилбек Жабборов, Маҳлиё Мелибоева, Дилшода Холмуродова, Муниса Давлатбоева, Сабрина Абдужалилова, Жавоҳир Холмуродов сингари ёш спортчилар мамлакатимиз ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаётир.

– Ўзбек жанг санъати замирида халқимизга хос мардлик, ватанпарварлик мужассам, – дейди мураббия Барно Қўшбоқова. – Ушбу спорт тури ёшларни жисмонан чиниқтириш билан бирга, уларда камтарлик, ҳалоллик, сабр-тоқат каби фазилатларни шакллантиради.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
2 228






Все о погоде - Pogoda.uz