ЎзА Ўзбек

12.09.2018 13:40 Чоп этиш версияси

Миллатлар Лигаси: Испания 6:0 Хорватия

Миллатлар Лигаси: Испания 6:0 Хорватия

Миллатлар Лигаси 2-турининг навбатдаги ўйинлари ўтказилди. “А” гуруҳидан ўрин олган Луис Энрике қўл остидаги Испания термаси иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. 

Буқалар юрти вакилларининг бу галги рақиби Россияда ўтказилган жаҳон чемпионати финалчиси Хорватия термаси бўлди ва ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувда Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди – 6:0.

25e4eb.jpeg

thumb.jpg

Сауль, Асенсио, Родриго, Рамос ҳамда Иско 1тадан гол урган бўлса, яна бир голни Хорватия посбони Калинич ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Испания – Хорватия 6:0

Голлар: 1:0 – 24 Сауль, 2:0 – 33 Асенсио, 3:0 – 35, автогол Калинич, 4:0 – 49 Родриго, 5:0 – 57 Рамос, 6:0 – 70 Иско.

Испания – Де Хеа, Начо, Гайя, Карвахаль (Аспиликуэта, 75), Рамос, Себальос, Бускетс (Родри Эрнандес, 59), Асенсио, Сауль (Алькантара, 65), Иско, Родриго.

Хорватия – Калинич, Митрович, Пиварич, Врсалько (Рог, 20), Вида, Ракитич, Брозович (Пьяца, 62), Модрич, Ковачич, Перишич, Сантини (Ливая, 71).

Огоҳлантиришлар: Сантини (12), Брозович (39).

Элче шаҳридаги “Мануэл Мартинес Валеро” ўйингоҳидаги учрашувда Иван Ракитич терма жамоа либосида 100 бор майдонга тушди.

ЎзА
5 346