ЎзА Ўзбек

11.07.2018 09:36 Чоп этиш версияси

Мезбонлар ғолиб бўлди

Мезбонлар ғолиб бўлди
Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича Сурхондарё вилояти ҳокими кубоги учун очиқ турнир мусобақаси ўтказилди.

Икки кун давом этган беллашувда Тошкент, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятидан 270 нафар ёш бадиий гимнастикачи ўзаро баҳслашди. Мусобақа якунида Сурхондарё вилояти ҳокими кубогини мезбон жамоа бадиий гимнастикачи қизлари қўлга киритди. Навоий вилояти қизлари иккинчи, бухороликлар учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
9 475