Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 10:44 Чоп этиш версияси

Медаллар яна кўпайди

Туркманистонда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ҳам спортчиларимиз учун муваффақиятли ўтди.

Осиё ўйинларининг баландликка сакраш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Надия Дусанова 1.86 метрлик баландликни забт этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда иштирок этган яна бир спортчимиз Сафина Саъдуллаева кумуш медални қўлга киритди.

Туркман курашининг хотин-қизлар ўртасидаги классик йўналишида вазни 63 килограммгача бўлган Дилафруз Мамажонова туркманистонлик Динара Холиева, қирғизистонлик Улкан Албиякизини мағлубиятга учратиб, терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

Классик йўналишидаги баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Исломжон Қўлдошев, Ҳусан Носиров, Файзулло Умматов, Шаҳобиддин Сангилов, Элбек Сотволдиев, Илҳомжон Машрабов, Обидали Мавлонов, Манзурой Мўйдинова, Ҳавасхон Жўрақўзиева, Гулмира Исматова бронза медаль билан тақдирланди.

Жиу-житсу бўйича беллашувларда Равшан Ҳусанов, таэквондо бўйича Валентин Хегай учинчи ўринни эгаллади. Футзал бўйича ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди футзалчиларимиз Малдив терма жамоасига қарши баҳслашади.

Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 3 олтин, 5 кумуш ва 20 бронза медаль мавжуд.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 995






Все о погоде - Pogoda.uz