Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 15:26 Чоп этиш версияси

Машҳур актёр ва моҳир айкидо устаси Стивен Сигал Тошкентга келди

Машҳур актёр ва моҳир айкидо устаси Стивен Сигал Тошкентга келди Пойтахтимизнинг “Бунёдкор” стадионида жорий йилнинг 9 сентябрь куни жанговар яккакурашлар бўйича “Asian fight – 2017” халқаро турнири ўтказилади. Машҳур актёр ва моҳир айкидо устаси Стивен Сигал ушбу нуфузли турнирнинг фахрий меҳмони сифатида Тошкент шаҳрига келди.

Меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва спорт мухлислари кутиб олди.

– Ўзбекистон жуда меҳмондўст диёр экани ҳақида кўп эшитгандим. Юртингизга келишим билан мени тантанали тарзда кутиб олишганини кўриб, қувондим, – дейди Стивен Сигал. – Мамлакатингизда сўнгги йилларда спорт жадал ривожланаётгани ва спортчиларингиз эришаётган юксак ғалабаларга ҳавас қиламиз. Мени буюк алломалар, дунё тан олган спортчилар камол топган юртга таклиф этишганидан беҳад шодман.

“Asian fight – 2017” халқаро турнири доирасида таниқли актёр, режиссёр, продюссер ва жанг санъати устаси Стивен Сигал томонидан ёш спортчилар ва киноактёрларга маҳорат сабоқлари ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 778






Все о погоде - Pogoda.uz