Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 16:58 Чоп этиш версияси

Машқларда тобланаётган ёшлар

Машқларда тобланаётган ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1 минг 200 дан ортиқ ўғил-қиз замонавий шароитларда спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Мактабда бокс, таэквондо (WTF), бадиий гимнастика, эркин кураш, ўзбек жанг санъати, футбол, баскетбол, волейбол каби спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган. Секциялар барча зарур инвентарлар билан жиҳозланган.

–Машқларда тобланаётган ёшларимиз турли нуфузли мусобақаларда ўз маҳоратини муваффақиятли намойиш этмоқда, – дейди ўзбек жанг санъати бўйича мураббий Саломат Жиемуродов. – Жумладан, жорий йил февраль ойида Наманганда ўтказилган ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионатида З.Ўрозбоева биринчи, Д.Алламбергенова иккинчи, М.Торемуродова ва И.Тиловберганов учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 071






Все о погоде - Pogoda.uz