ЎзА Ўзбек

15.04.2018 22:04 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизнинг энг моҳир чавандозлари сараланди

Мамлакатимизнинг энг моҳир чавандозлари сараланди Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилди.

Унда 7 ёш ва ундан катта отлар учун — 150 см тўсиқлардан ўт сакратишда Умид Комилов "Чикабо” лақабли оти билан бbринчи ўринни қўлга киритган бўлса,  Оқил Собиржонов "Демилион”, Нуржан Туёқбоев “Кинг Корнет Л” оти билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

5-7 ёшли отларни 130 см тўсиқлардан сакратиш баҳсларида  Владимир Шмелевнинг “Но нейм” лақабли отига тенг келадигани топилмади.

Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи поғонадан жой олди. Иккинчи ва учинчи ўринлардан Наманган ҳамда Андижон жамоалари жой олди. 


7 771